“Локомотив” футболчилари иштирокида дастхат-шоу ташкил этилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Кеча “Локомотив” истироҳат боғида “Локомотив” футболчилари ва мухлислар ўртасида учрашув ташкил қилинди. Уч соатга яқин давом этган тадбир истироҳат боғига ташриф буюрган ҳамюртларимизда, айниқса ўсмир-ёшларда илиқ таассурот қолдирди. Чунки ёшлар ўзларининг севимли футболчилари билан учрашиш имкониятига эга бўлишди.

Ўлкамизда баҳор ҳавоси кезиб юрибди, Наврўз яқин, шу боис бундай тадбир ўтказиш айни муддао бўлди. Айтиш мумкинки, мазкур учрашув “Локомотив” истироҳат боғининг мажозий маънода очилиш мавсумини бошлаб берди. Футболчилар ўз мухлисларига дастхат улашиб эсдалик суратга тушишди. Тадбир давомида бир гуруҳ санъаткорлар ва гуруҳлар ҳам ўз чиқишлари билан сайлга келганларни хушнуд этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!