“Локомотив” футболчилари жисмоний тайёргарлик бўйича норматив топширишди, жавоби қандай?

Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси футболчилари бугун норматив топширишди.

Хабарингиз бор, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиб бориш мақсадида ЎФА тест-синовлари ўтказиб келмоқда. Мазкур тест-синовлари Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.

Бугун “Локо” вакиллари 30 метрга югуриш, узунликга сакраш, 7х50 метрга югуриш, “Yо-Yо” тест синовлари, тўпни белгиланган масофага қўлда ва оёқда етказиб бериш (дарвозабонлар учун) бажаришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Аммо клуб аъзолари ушбу нормативларни қай даражада бажаргани, кимлар ўтган ёки ўта олмагани борасида маълумот берилмаган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!