"Локомотив" футболчиси Бундеслига клубига йўл олиши мумкин

"Шальке" Москванинг "Локомотив" клуби ҳимоячиси Владислав Игнатьевни ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда Sport_Inside хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, гельзенкирхенликлар 33 ёшли футболчининг трансфери бўйича рус клубига расмий таклиф юборган. Игнатьевнинг “темирйўлчилар” билан амалдага шартномаси мавсум якунлангач, ўз ниҳоясига етади. Шу сабабли, “Шальке” ёзда уни эркин агент сифатида текинга сафга қўшиб олиши мумкин. Бундеслига клуби Владислав билан 1,5 йиллик шартнома имзоламоқчи.

Игнатьев жорий мавсум “Локомотив” сафида жами 19 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!