"Локомотив" футболчиси Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинига чақирилди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўлланма берадиган Осиё чемпионати финал босқичи ўйинларига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Шу боисдан олимпиячиларимиз 28 августдан 10 сентябрга қадар Тошкент шаҳрида йиғин ўтказишади ва Эрон олимпия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишади.

Ушбу йиғинга «Локомотив» ярим ҳимоячиси Азизбек Амонов ҳам чақирув олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Shaxboz Bekmurodov
23/08/2019 15:24
bu yangilik emas Faqat paytaxt klublaridan chaqiriladiku