"Локомотив" Греция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда

Москванинг "Локомотив" клуби АЕК дарвозабони Василиос Баркаснинг хизматларига қизиқиб қолди.

Hellas Football нашри тарқатган хабарга кўра “темирйўлчилар” 25 ёшли Греция терма жамоаси посбонини диққат билан кузатишни бошлаб юборган. Агар у москваликларда илиқ таассурот қолдирса, улар АЕКга 5,6 млн евро таклиф қилишади.

Маълумот учун, Баркас жорий мавсум АЕК сафида 15 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 15 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
LEGIONER
17/12/2019 22:25
Hurmatli adminlar biza bilgan 2ta Lokomotiv bor iltimos Rossiyaning lokomotiv klubi gretsiya darvozaboniga qiziqib qoldi deb yozilar