"Локомотив" Жасур Жалолиддиновни расман оммага таништирди. Ҳамюртимиз илк фикрларини ҳам билдирди

Ёзги трансферлар даврида “Бунёдкор”дан “Локомотив” Москвага кўчиб ўтган Жасур Жалолиддинов бугун янги жамоасида расман оммага таништирилди.

Истеъдодли ҳамюртимиз таништирув маросимида илк фикрларини билдириб ўтди.

“Локомотив” мухлислари қанчалик ажойиб эканини яхши биламан. Мен шу ердаман ва умид қиламанки, уларни хурсанд қиламан.

Кумирим – Алексей Миранчук. Бу рост. У билан бирга шуғулланаётганимдан мамнунман. У билан бирга юқори даражага эриша олишимга ишонаман.

“Локомотив”да яхши жамоа бор. Барча йигитлар яхши. Уларнинг орасида ривожлана оламан”, - дейди ўзбекистонлик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!