“Локомотив” кўригадаги 19 ёшли легионер ўртоқлик ўйинида дублга эришди
Бугун “Локомотив” клуби Тошкентдаги “Бунёдкор” футбол клуби академиясида “Олмалиқ” билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқда. Унда Ўзбекистон чемпиони ва Кубоги соҳиби ҳисобланган “темирйўлчилар” 3:1 ҳисобида зафар қучишяпти.
“Локо” сафида кўрикда бўлиб турган 2 нафар кот д'ивуарлик легионерлар ҳам ўйинда иштирок этишди.
Эътиборлиси, “темирйўлчилар” асосий таркибида ўйинни бошлаган Гноҳере Кризо “Олмалиқ” дарвозасини кетма-кет икки бор ишғол қилиб дублга эришди.
Маълумот ўрнида, айни пайтда ушбу беллашувнинг иккинчи бўлими бўлиб ўтмоқда.
Фикрлар