"Локомотив" Косово жамоаси билан дуранг ўйнади

"Локомотив" Туркия йиғини доирасидаги учинчи синов-назорат ўйинида қатнашди.

Кучли шамол бўлишига қарамасдан иккала жамоа ҳам ҳужумкор ўйин намойиш қилишди, бироқ об-ҳаво инжиқлиги футболчиларга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Баҳснинг 25-дақиқасида косоволиклар сардори Аҳмед Янузи ҳисобни очди. Ўша дақиқанинг ўзида Шиме Жужул ўз голи билан ҳисобни тенглаштириб қўйди.

Баҳс якунига қадар иккала жамоа вакилларида кўплаб имкониятлар юзага келди, бироқ бошқа гол урилмади.

"Локомотив" - "Дукажини" 1:1
Голлар: Аҳмед Янузи (25, 0:1), Шиме Жужул (25, 1:1).

"Локомотив": Абдумавлон Абдужалилов, Исломжон Қобилов, Самуел Опеҳ, Манучеҳр Сафаров, Олег Зотеев, Жавоҳир Абдуалимов, Лазизбек Мирзаев, Санжар Қодирқулов, Иван Соловёв, Рустам Соиров, Шиме Жужул.

Захирадан тушганлар: Рустам Нартаджиев, Дилшоджон Комилов, Мақсудхўжа Аълохўжаев, Жалолиддин Жумабоев, Абдуллоҳ Йўлдошев, Шерзоджон Комилов, Нурмуҳаммад Тошпўлатов, Марат Бикмаев, Анваржон Алижонов, Али Абдураҳмонов, Маҳди Абдураимов, Маруф Жумаев.

"Дукажини": Алтик Муҳахҳири, Илир Сила, Сендрим Камерай, Диор Забёргя, Милош Зенунай, Лабинот Яшанитса, Гранит Элезай, Аҳмед Янузи, Ринор Куқи, Иляса Зулфиу, Рион Селими.
Захирадан тушганлар: Кенан Ҳашиҳамза, Витор Ҳуго, Блеринд Морина, Ардин Далку, Элтон Басриу.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!