"Локомотив" легионери: "Ҳозирча барчаси зўр кетмоқда"
"Локомотив"нинг тожикистонлик ҳужумчиси Рустам Соиров биринчи давра якунлари ҳақида гапирди.
- Рустам, биринчи давра қандай ўтди? Сиз янги жамоангиз таркибида 13 ўйинда 9 гол урдингиз.
"Барчаси яхши тарзда амалга ошаётганидан мамнунман. Доимо асосий таркибда ўйнашни, кўплаб голлар уришни олдимга мақсад қилиб қўяман. Бу эса менга доимо иштиёқ беради. Умид қиламанки, "Локо" таркибида ҳали кўп гол ураман".
- "Локомотив"га келиш олдидан нималарни мақсад қилгандингиз?
"Айнан шундай старт олишни. Мақсадим кўп гол уриб, жамоага ёрдам бериш. Ҳозирча барчаси зўр кетмоқда. Олдимизга катта мақсадлар қўйилган. Уни бажариш учун барчамиз бир йўлда меҳнат қиляпмиз. Икки кундан кейин иккинчи давра учун тайёргарликни бошлаймиз".
- Иккинчи даврадан нимани кутяпсиз?
"Кураш қизғин бўлади. Иккинчи давра ҳам жуда катта рақобат остида ўтади. Аммо биз ўз мақсадимиз йўлида қадам ташлашда давом этишга ҳаракат қиламиз".
"Локомотив" клуби матбуот хизмати
Фикрлар