Германиялик ҳимоячи Бенедик Хёведес «Локомотив» клубида қолмайдиган бўлди. Москва шаҳри жамоаси футболчининг кетганини расман эълон қилди.

«Оилавий сабабларга кўра Беня Германияда қолишга қарор қилди. Клуб футболчининг қарорига қарши чиқмади – томонлар ўзаро келишув асосида амалдаги битимни бекор қилдилар», - дейилади клубнинг расмий хабарида.

Аввалроқ, Хёведеснинг Москвага қайтмаётгани, чунки коронавирус пандемияси туфайли соғлигидан хавотирга тушаётгани хабар қилинганди. Германиялик 32 ёшли ҳимоячининг «Локо» билан тузган шартномаси 2021 йил ёзига қадар мўлжалланган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)