"Локомотив" Москва яна бир трансферни амалга ошириш арафасида турибди

"Локомотив" Москва сербиялик ҳимоячи Слободан Райкович билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда клуб бош директори Василий Кикнадзе маълум қилди.

“Райкович биз билан ва анъаналарга кўра тиббий кўрикдан ўтяпти. Хёведес кетгач бизга яна бир тажрибали марказий ҳимоячи кераклигини тушуниб етдик. Бизда 3 та вариант бор эди. Николич (бош мураббий) Райковични танлади. У уни яхши билади ва тушунади”, - дейди Кикнадзе.

Райкович фаолияти давомида "Челси", ПСВ, "Твенте", "Витесс", "Гамбург" ва "Перужа" каби клубларда тўп сурган. Унинг айни дамдаги трансфер нархи 550 минг еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!