"Локомотив" Москванинг собиқ скаути: Жалолиддинов дарҳол Беларусь ёки Шарқий Европа клубларига ижарага бериб юборилиши керак эди

Москванинг “Локомотив” клуби собиқ скаути Денис Колев ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддиновнинг трансфери ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Бу қайсидир маънода менинг ҳам хатом, деб ҳисоблайман. Уни ўйинни яхши тушунадиган ва техникаси юқори футболчи, деб ижобий тавсиф беришди. Аммо унга атлетизмнинг етишмаслиги борасида етарли даражада баҳо берилмаган.

Ушбу трансфернинг истиқболини бироз бошқача тасаввур қилгандим. Мен уни премьер-лига клубига эмас, Беларусь ёки Шарқий Европа клубларидан бирига ижарага берилишини кутгандим.

Ва, албатта, унинг трансфери 300 минг евро бўлиши мумкин эди. Мен буни 300-400 минг евролик трансфер, деб ўйлайман ва ҳозир ҳам шу фикрдаман.

Умид қиламанки, бу воқеалар унга унчалик таъсир қилмаган. Мен уни шахсан танимайман, аммо бу йигитнинг характери кучли ва ўз йўлида давом этади, деб ўйлайман. Менимча, у яхши футболчи бўла олади. Унинг трансфери ҳақли, деб ўйлайман”, - деди Колев.

Эслатиб ўтамиз, Жасур Жалолиддинов ҳозирда “Андижон” футболчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!