"Локомотив" ОЧЛга чиқа олмаган бўлсада, жамоа стадиони ОЧЛ ўйинига мезбонлик қилади. Қанақасига?
Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган “Сепахон” ва “Ал-Наср” жамоалари баҳси Тошкентда бўлиб ўтади.
Эрондаги манбаамиз берган маълумотларга кўра Эрон ва Саудия Арабистони клублари ўртасидаги учрашувга пойтахтимиздаги “Локомотив” стадиони мезбонлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги сиёсий можаролар сабаб ушбу давлат жамоалари ўртасидаги беллашувлар нейтрал майдонда ўтказилиши белгиланган.
Маълумот учун, “Сепахон” – “Ал-Наср” баҳси 3 март куни бўлиб ўтади.
Фикрлар