"Локомотив" стадионида жамоанинг 4 ўйинчиси 50 нафар болага қарши футбол ўйнади

Маълумки, бундай тадбирлар ФИФА ва ОФК миқёсида кўплаб давлатдарда ўтказиб келинади. Хусусан FIFA Forward, AFC Grassroots каби тадбир шулар жумласидан. Бугунги тадбир ҳам ёш болажонларда футболга бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида ташкил қилинди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчилари билан ўтказилган ўзига хос футбол куни фестивалида 50дан зиёд болалар иштирок этишди. 2006, 2007, 2010 ва 2013 йилда туғилган болажонлар қатнашган тадбир стадионга ташриф буюрган ота-оналарга ҳам маъқул келди.

IMG_0431

Энг қизиғи эса болаларнинг “Локомотив” аcосий таркиб футболчилари Жамшид Искандеров, Диёр Туропов, Даврон Ҳошимов ҳамда Авазбек Ўлмасалиев билан футбол ўйнашгани бўлди. Бунда тўрт нафар асосий таркиб футболчи бутун майдон бўйлаб 50 болага қарши тўп тепишди. Бир сўз билан айтганда, ушбу тадбир ниҳоятда қизиқ ва болаларнинг эсида қоларли даражада ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!