"Локомотив" ваъдани бажаряпти
Бир неча кун олдин Ўзбекистон U21 биринчилиги доирасида "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувини трансляция қилдик. Ўйин зўр ўтди, бунга ҳеч кимда эътироз йўқ.
Яна бир жиҳат бор-ки, журналист бўлиб буни айтиб кетмасак, адолатдан бўлмасди. Ўринбосарлар баҳсини жамоа бош мураббийи, унинг ёрдамчилари ва клуб бош директори биргаликда кузатиб борди. Ҳатто, беллашув тугагач "темирйўлчилар" штабида ишлаётган Сервер Жепаров U21 бош мураббийи Дилшод Нуралиев билан фикр алмашди. Хуллас, "Локо" мавсум аввалида база қуриб, ёшларга кўпроқ эътибор қаратиши туфайли катта трансферларга қўл урмаганди. Мана, бугун ўша февралдаги гап қуруқ ваъда эмаслиги озгина бўлса-да ўз исботини топмоқда (Нуралиев шогирдлари жадвалда "Олимпик" ва "Бунёдкор"дан кейин учинчи).
Балки бу ҳолат жуда ваҳима қиларли эмасдир, аммо Суперлига чемпионлиги учун курашаётган клублар ўринбосарлари ўртасидаги беллашувларни ҳам бевосита кузатган инсон сифатида айта оламан: "Локомотив" қимматбаҳо легионерларга бюджет миллионларини сарфламаяпти. Энг камида бу мавсум!
Жавоҳир Азимов
Фикрлар