"Локомотив" Хорватия терма жамоаси аъзосини сотиб олмоқчи
Москванинг "Локомотив" клуби "Лацио" ҳимоячиси Милан Бадель бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Metaratings нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, рус гранди 31 ёшли Хорватия терма жамоаси аъзоси учун “Лацио”га 3,5 млн евро таклиф қилмоқда. Римликлар эса бир миллион кўпроқ талаб қилмоқда. Ҳозирча томонлардан ҳеч бири бу таклифга розилик билдираётгани йўқ.
Бадель жорий мавсумни “Фиорентина” сафида ижарада ўтказмоқда. Унинг “Лацио” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар