"Локомотив" янги футболчиларни таништирди (Фото)
Тошкентдаги "Orient Finans Bank" мажлислар залида "Локомотив" янги мавсум олдидан ўз таркибига қўшиб олган футболчиларнинг таништирув маросимини ўтказди.
Ушбу тадбирни "Локомотив" бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов ҳамда бош мураббий Андрей Фёдоров очиб беришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Тўлабек Акрамов: - Барчани янги мавсум билан табриклайман. Чемпионатдаги жамоаларга омад тилайман. "Локомотив" 2019 йилнинг декабридан буён янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа БААда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказди. Бу биз учун ОЧЛ плей-офф баҳсига тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши керак эди. Афсуски, ўйинда омадимиз келмади. Аламли мағлубиятга учрадик. Умуман олганда, жамоамиз шундан сўнг бир неча синов-назорат ўйинларини ўтказди. Хатолар устида ишладик, мураббийлар штаби ҳам муаммоларни кўриб чиқишди.
Андрей Фёдоров: - Хайрли кун. "Локомотив" ушбу мавсумда умуман бошқача кўринишга эга бўлади. Жамоамиз матбуот кўз ўнгида янги мавсумга тайёрланди. Жамомиз яна янгича кўриниш олмоқда. Гарчи кўплаб футболчилар жамоани тарк этиб, янгилар олинган бўлса-да, мавсумдаги вазифаларимиз ўзгармайди. Янги футболчиларнинг сифатлари анчагина юқори ва улар жамоани кучайтира олишади. Биз йиғинлар давомида ёшлик ва тажрибани уйғунлаштиришга интилдик. Жамоани ким бошқарса ҳам, кимлар ўйнаса ҳам, бизнинг мақсадларимиз ўзгармайди. Совринлар ютиш - "Локомотив"нинг асосий вазифаси.
- "Локомотив"ни қишда Ислом Тўхтахўжаев тарк этганди. Хитойдаги муаммолар сабаб унинг клуб билан шартномаси бекор қилинган деб эўиттим. У "Локомотив"га қайтиши мумкинми?
Андрей Фёдоров: - Ислом декабрда Хитойга кетганди. У борасидаги вазиятни кузатиб боряпмиз. У жамоамиз таркибида машғулотларни давом эттирмоқда. Ҳозирда ҳам у Хитой чемпионатининг бошланишини кутяпти. У ўз кучини бошқа чемпионатда синаб кўришини қаттиқ истамоқда.
- Собиқ футболчиларнинг яна жамоага қайтаришга нима сабаб бўлди?
- Уларнинг маҳорати. Жамоага тажрибали футболчилар керак. Бошида айтгандим, бизга тажрибали ва ёшлик ўртасидаги баланс керак. Улар ўйиндаги ҳолатни ушлаб тура олишади.
- Тожикистонлик футболчи борасидаги иш қандай якун топди?
- Алишер Жалилов билан музокаралар олиб бордик. У билан маошини келиша олмадик. Ойбекни биз анча вақтдан буён кузатиб бордик. У ҳозирда ўзининг юқори жисмоний ҳолатида. У шу орқали жамоага катта фойда келтира олиши мумкин. Бизга сифатли футболчилар керак. Бу борада биз раҳбарият билан доимо мулоқотдамиз ва ҳар томонлама ўйлаб кўриб иш қиламиз.
Шундан сўнг футболчилар таништирилди
Шаҳзод Шайманов 4-рақам
Даврон Умиров 6-рақам
Кахи Махарадзе 7-рақам
Кирилл Погребняк 9-рақам
Славко Дамьянович 5-рақам
Марат Бикмаев 10-рақам
Камрон Сайдазимов 22-рақам
Абдул Азиз Юсупов 23-рақам
Ойбек Қиличев 70-рақам
Шерзод Файзиев 37-рақам
Фикрлар