"Локомотив" ёш иқтидор билан 3 йиллик шартнома имзолади
Ўтган мавсумда "Локомотив"нинг U19 жамоасига келиб қўшилган ва тезда ўз қобилиятларини намойиш қилиб U21 жамосининг асосий футболчиларидан бирига айланган Мақсудхўжа Аълохўжаев "Локомотив" билан профессионал шартнома имзолади.
2004-йилда туғилган футболчи ўтган йил давомида "темирйўлчилар"нинг U21 жамоасининг ғалабаларида, мавсумни 2-ўринда якунлашида ўзининг муносиб хиссасини қўшди. Кеча у клуб билан 3 йиллик шартномага имзо чекди.
Яқиндагина Лазизбек Мирзаев ҳам "Локомотив" билан профессионал шартнома имзолаганди. Клуб бу билан тўхтаб қолмайди ва ёш, умидли футболчилар билан ишлашда давом этмоқчи.
Фикрлар