“Локомотив” ёшлари 1st AFZA GRASS ROOT LEAGUE мусобақасини ғалаба билан бошлади

“Локомотив” жамоасининг 12 ва 14 ёшгача бўлган тарбияланувчилари Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида ўтказиладиган халқаро “1st  AFZA GRASS ROOT LEAGUE” мусобақасида иштирок этиши ҳақида хабар бергандик.

“Локо” ёшлари биринчи учрашувни “Goal Elite” академияси ёшларига қарши ўтказди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозондилар. Мусобақа давом этмоқда

“Локомотив” ёшлари у ерда Сингапур, Малайзия ҳамда Япониядан келган тенгқурларига қарши баҳс юритишади. Учрашувлар эртадан старт олиши кўзда тутилган.

Таъкидлаш жоизки, ушбу мусобақада юқорида санаб ўтилган мамлакатларнинг етакчи жамоалари футбол мактаблари 12 ва 14 ёшгача тарбияланувчилари иштирок этишади ва турнир 22 ноябрга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!