“Локомотив” ёшларига мусобақа кубоги топширилди

Куала Лумпурда “1-ST AFZA GRASS ROOT LEAGUE” мусобақаси ғолибига айланган “Локомотив” ёшларига кеча ғолиблик кубоги топширилди.

Ёшларимизга кубокни Малайзия футбол федерацияси ходимлари ва мусобақа ташкилотчилари топширдилар. Мусобақа бош совринини жамоа сардори Асомжонов Саидакмал қабул қилиб олди.

Яна бир қатор футболчиларимиз Инотиллаев Улуғбек, Бўрибоев Азиз мусобақанинг энг яхши футболчилари, тўпурар, энг яхши яримҳимоячи каби совринларни ҳам қўлга киритдилар.

Ушбу маросим олдидан эса жамоамиз ёшлари “Букит Жалил” клуби билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушдилар. Ўзларидан катта болаларга қарши ўйнашларига қарамай болаларимиз ўйиндан завқ олдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!