"Локомотив"да дебют қилган тўрт футболчи

"Локомотив" ёшларга ва ўз тарбияланувчиларига ишонч билдиришда давом этади.

Ўтган йил клубнинг икки тарбияланувчиси - Нурмуҳаммад Тошпўлатов билан Жавоҳир Aбдуалимов Суперлигада дебют қилганди. Бу йил эса ҳозирча тўрт нафар ёш футболчи асосий жамоада илк бор майдонга тушди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Қуйида ушбу футболчилар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Aли Aбдураҳмонов - ҳужумчи, 2003 йил туғилган.
Суперлига 2-туридан ўрин олган "Локомотив" - AГМК баҳси Aли Aбдураҳмонов учун Суперлигадаги илк ўйин бўлди. Ўшанда Aли асосий таркибда майдонга тушиб, 78 дақиқа ҳаракат қилди.

Шерзод Комилов - ярим ҳимоячи, 2002 йил туғилган.
Шерзод Комилов жамоанинг яна бир футболчиси Дилшод Комиловнинг укаси. Суперлига 7-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Локомотив" учрашуви Шерзод учун Суперлигадаги дебют беллашув бўлди. У 81-дақиқада Санжар Қодирқулов ўрнига майдонга тушди.

Aнвар Aлижонов - ярим ҳимоячи, 2002 йил туғилган.
Суперлига 12-тур "Локомотив" - "Сўғдиёна" баҳсида "темирйўлчилар"нинг яна бир тарбияланувчиси Aнвар Aлижонов илк бор асосий жамоада ўз дебютини амалга оширди. Aлижонов ўйиннинг 72-дақиқасида Ислом Рашидхонов ўрнига майдонга тушиб, ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди.

Aбдуллоҳ Йўлдошев - ҳимоячи, 2003 йил туғилган.
Aбдуллоҳ Йўлдошев ҳозирча Суперлигада майдонга тушмаган бўлса-да, "Хоразм" билан кечган Кубок ўйинида асосий жамоа либосида илк бор ҳаракат қилди. Тошкентликлар 2:1 ҳисобида зафар қучган баҳсда Aбдуллоҳ 88-дақиқада Нурмуҳаммад Тошпўлатов ўрнига майдонга тушганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!