"Локомотив"га Испаниядан мураббий келади. Айни пайтда музокаралар давом этмоқда
"Локомотив" болалар ва ўсмирлар футбол мактабини янги босқичга кўтариш мақсадида клуб раҳбарияти янгиликка қўл урди.
Шу кунларда футбол мактабига Испаниядан болалар футболи бўйича мутахассисни таклиф этиш устида иш олиб борилмоқда.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, испаниялик мураббий футбол мактабида ўқув-машғулот жараёнларини йўлга қўйиш, мураббийлар билан семинарлар ташкил, футбол билан шуғулланаётган болалар онгига Европача таълимни сингдириш каби ишлар билан шуғулланади.
Қисқа қилиб айтганда, хорижлик мутахассис "Локомотив" болалар ва ўсмирлар футбол мактабида техник директор вазифасини бажаради.
Музокаралар якунига етгач ва шартнома шартлари ҳал қилиб бўлинганидан сўнг "Локомотив" ПФК матбуот хизмати томонидан мутахассис ҳақида тўлиқ маълумот берилади.
Фикрлар