"Локомотив"ни уч нафар футболчи тарк этди
Ёзги танаффусда “Локомотив” сафини уч нафар футболчи тарк этди. Булар - Дамян Крайишник, Иван Булатович ва Иззатилла Абдуллаев.
Сербиялик ярим ҳимоячи Дамян Крайишник «темирйўлчилар» таркибида Суперлига ва Кубокни қўшиб ҳисоблаганда жами 14 та ўйинда майдонга тушиб, 3 бор гол муаллифи бўлди.
Иван Булатович эса 13 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига фақат битта гол ёздириб қўйди. Иззатилла Абдуллаев ҳам 13 ўйинда майдонга тушиб, бир бор гол муаллифи бўлди.
"Локомотив" матбуот хизмати.
Фикрлар