"Локомотив"нинг ғалаба голи муаллифи: Ўша вазиятда омад ҳам келди, деб ҳисоблайман
Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичининг биринчи тури доирасида бўлиб ўтган "Андижон" - "Локомотив" (1:2) баҳсида ғалаба голини киритиб, "темирйўлчилар"га 3 очко тақдим этган Шуҳрат Муҳаммадиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:
"Ўйин яхши бўлди. Ҳар икки жамоа охиригача кураш олиб борди. Биласиз, кубок ўйини чемпионат баҳсларидан фарқ қилади. Биринчи таймда бироз бўш ҳаракат қилдик, лекин иккинчи бўлимда вазиятни қўлга олдик.
"Aндижон" менда илиқ таассурот қолдирди. Улар ҳам охиригача ҳаракат қилди. Ўйиндан олдин "Aндижон"да футболчиларни руҳлантириш кучли бўлган экан.
Ғалаба тўпини киритганимдан хурсандман. Ўша вазиятда омадим ҳам келди, деб ҳисоблайман. Ҳимоячи бўлганим учун менга кўпроқ голли тўпларни узатиш ёқади, аммо бу ўйинда ўзим ҳам гол урдим.
Кубок доирасида навбатдаги учрашувни ўз майдонимизда "Турон"га қарши ўтказамиз. Мана шу баҳсда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, - дейди Шуҳрат Муҳаммадиев.
Фикрлар