"Локомотив"нинг "Насаф"га қарши уй ўйинларидаги тўпурарлари

Бугун Суперлига 4-тури доирасида "Локомотив" жамоаси "Насаф"га қарши баҳс олиб боради. Тошкентликлар матбуот хизмати ўйин олдидан тўпурарлар борасидаги маълумотларни тақдим этди. 

Хўш, "темирйўлчилар"дан ушбу рақибга қарши уй ўйинларида кимлар гол урган?

Бу борадаги энг яхши кўрсаткич Марат Бикмаевга тегишли. У жамоа мезбонлигида "Насаф"га қарши ўйинларда 5 марта рақиб постини ишғол қилган.

"Локомотив" ўз майдонида "Насаф"га қарши 17 ўйин ўтказган бўлиб, 8 ғалаба, 4 дуранг ва 5 мағлубият қайд этди. Тўплар фарқи: 18-16.

5 - Марат Бикмаев
2 - Учқун Қобилов, Aзиз Aмонов
1 - Ойбек Усмонхўжаев, Евгений Гогол, Иван Нагаев, Иброҳим Раҳимов, Санжар Шоаҳмедов, Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Мирзаев, Темурхўжа Aбдухолиқов, Жамшид Искандеров

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!