"Локомотив"нинг португалиялик янги мураббийи: Мен бу ерга шунчаки вақт ўтказиш учун келмадим

"Локомотив" жамоасининг янги бош мураббийи Микаэль Секейра йиғин олдидан жамоамиз аъзолари билан учрашди. Португалиялик мутахассис дастлаб, футболчилар истиқомат қиладиган қароргоҳдаги шароитларни ўрганди.

photo_2021-01-11_17-46-45

Шундан сўнг, асосий жамоа уй учрашувларини ўтказадиган "Локомотив" стадионига ташриф буюриб, мураббийлар штаби ва футболчилар билан учрашди.

Микаэль Секейра жамоа вакиллари билан танишиб бўлгач, шундай деди:

- "Мен бу ерга Португалиядан шунчаки вақт ўтказиш учун келганим йўқ, балки кучли жамоани шуғуллантириш учун келдим. Ўтган бир ой ичида "Локомотив"ни ўргандим, бир қанча ўйинларини кўрдим. Барчамиз бир бўлиб ҳаракат қилсак, яна юқори марраларни забт эта оламиз. Бунинг учун мен сизга ёрдам бераман, сиз эса менга".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!