"Локомотив"нинг шимолий македониялик футболчиси: "Клубнинг жойи Про-лигада эмас"
"Локомотив" таркибига яқиндагина келиб қўшилган шимолий македониялик футболчи Боян Найденов ўзининг илк таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Дастлабки таассуротлар ажойиб. Мўжазгина стадион, клуб инфратузилмаси, умуман барчаси ажойиб. Нафақат "Локомотив", балки, Тошкентнинг барча клублари жуда тартибли ишлашади.
- "Локомотив" Про-лигада иштирок этади. Клуб жамоага бир йилнинг ўзида Суперлигага қайтиш вазифасини қўйган. Бу ҳақда нима дейсиз?
- Ҳолатни яхши тушуниб турибман. Умид қиламанки, вазифани аъло даражада бажарамиз. Чунки "Локомотив"нинг жойи Про-лигада эмас. Клубни Суперлигага қайтариш шарт!
- Бу ерга келгунингизча клуб ҳақида нималарни эшитдингиз?
- Ўзбекистонда ўйнаганим учун кўп нарсаларни биламан. "Локомотив" - катта ном, катта клуб. Бундай раҳбарият, жамоадошлар билан клуб аслида Суперлигада бўлиши керак. Ҳали барчаси ўз ўрнига тушиб кетади.
Манба: "Локомотив" ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар