Лондон грандларининг эътибори испан дарвозабонига тушди

Лондон шаҳрининг икки гранди - "Челси" ва "Тоттенхэм" "Рома"нинг испаниялик дарвозабони Пау Лопесга қизиқиб қолди.

Estadio Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, улар 25 ёшли посбонни жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишга тайёр. Айтиш керакки, “аристократлар” ҳам, “шпорлар” ҳам Лопесни захира дарвозабони сифатида кўрмоқда.

Лопес учун “Тоттенхэм” бегона эмас. Боиси, у 2016/17 йилги мавсумда ушбу жамоада ижара асосида тўп сурган. У жорий мавсум “Рома” таркибида жами 34 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 43 та гол ўтказиб юборди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)