Лондонда бўлиб ўтган Bellator турнирининг натижалари билан танишинг!

Англиянинг Лондон шаҳрида Bellator турнири якунига етди. Мусобақанинг марказий жангида Майкл Пейж ва Жованни Мелилло ўзаро тўқнаш келишди.

Фабиан Эдвардс ва Майкл Шипман қарама-қаршилигида хакамларнинг қарори билан (29-28, 28-29, 30-27) Эдвардс ғалабани қўлга киритди.

Яна бир жангда хакамлар бир овоздан Сорен Бакнинг Терри Бразьера устидан ғалабасини қайд этишди (30-27, 30-27, 29-28).

Денис Кильхольц Сабрийе Сенгюлни илк бўлимда таслим этди.

Тим Вильде ва Чарли Лири баҳсида хакамлар бир овоздан Вильденинг ғалабасига қарор қабул қилишди (29-28, 29-28, 29-28).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!