Лондонда бугун яна бир истеъфо юз бериши мумкин

Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти бугун бош мураббий Унаи Эмери келажаги масаласида тезкор йиғилиш ўтказмоқчи.

Жорий мавсумда "тўпчилар" АПЛ 13 туридан сўнг 18 очко тўплаб саккизинчи ўринни эгаллаб туришибди, Европа лигасида эса ўз майдонида "Айнтрахт"га имкониятни бой бериб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Вулверҳемптон" устози Нуну Эшпириту Санту "Арсенал" бош мураббийлигига асосий номзод сифатида кўрсатилаётган, мураббийнинг ўз эса "канонирлар"ни бошқариши мумкинлигини рад этмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!