Лондонда сенсация бўлишига бир баҳя қолди
Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмасининг - АТР якуний чемпионатида финалчилар аниқланди.
Жаҳоннинг биринчи ракеткаси Энди Маррей (Буюк Британия, 1) канадалик Милош Раоничга қарши ўтказилган учрашувнинг биринчи сетида рақибига 5:7 ҳисобида ютқазди. Лекин қолган икки сетда британиялик теннисчи жуда кўп куч сарфлаб ўйинни 7:6, 7:6 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.
Иккинчи ярим финал учрашувда сербиялик Новак Жокович япониялик Кей Нисикорини қийинчиликсиз 6:1, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Энди якуний чемпионат финали икки буюк теннисчи - Новак Жокович ва Энди Маррей ўртасида бўлади.
Фикрлар