Лондоннинг 3 та гранди бир футболчини кўзламоқда

"Штутгарт"нинг чап қанот ҳимоячиси Борна Соса инглиз клублари эътиборини ўзига тортмоқда. Бу ҳақда журналист Кристиан Фальк хабар бермоқда.

Инсайдер маълум қилишича, 24 ёшли футболчига "Челси", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" қизиқиш билдирмоқда. Айтиш керакки, “аристократлар” хорватиялик футболчини қишки трансферлар ойнасидаёқ таркибга қўшиб олишга уруниб кўришган.

Соса жорий мавсумда “Штутгарт” сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!