Лопетеги Бэйл ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги ҳозирча жамоадаги келажаги борасида аниқ қарорга келмаган ярим ҳимоячи Гарет Бэйлнинг ўрнига муносиб ўринбосар топиб қўйди.

Испан ОАВлари тарқатган хабарга кўра агар 28 ёшли уэльслик футболчи агар жамоадан кетса, Лопетеги клуб раҳбариятидан “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни сотиб олишни сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Бэйл Зидан истеъфога чиққач “Реал”да қолишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!