Лопетеги
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби устози Хулен Лопетеги кеча Ла Лига доирасида "Севилья"дан (0:3) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз яхши бошлаган ўйинимизни ёмон ўтказдик. Асосий режамиз рақибга кучли босим ўтказиш эди. “Севилья” эса бугун жуда яхши ўйнади. Иккинчи бўлимда биз нисбатан яхшироқ ўйнадик, аммо кеч бўлган эди. Рақибни ғалаба билан табриклашимиз керак.

Бугунги мағлубият футболчиларнинг кайфияти билан боғлиқ деб ўйламайман. Мағлубиятга учрашимизга бошқа қатор сабаблар бор. Чемпионатда баъзан шунақаси ҳам бўлиб туради. Энди бор эътиборимизни “Атлетико”га қарши ўйинга қаратамиз”, - дейди испаниялик мутахассис.