Лопетеги ва Перес келиша олишмаяпти

Мадриднинг "Реал" клуби ҳамон янги мавсумда ҳужум маркази учун қайси футболчини сотиб олиш масаласида бир қарорга кела олмаяпти.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра клуб президенти Флорентино Перес бу борада ПСЖ форварди Эдинсон Каванининг номзодини илгари сураётган бўлса, бош мураббийи Хулен Лопетеги "Валенсия" ҳужумчиси Родригони маъқулламоқда.

Бундан аввалроқ эса Бенземанинг ўрнини "Лион" форварди Мариано Диас эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!