Льорис: Бу каби гаплар футбол кишисига умуман ярашмайди
Яқинда терма жамоадаги фаолиятини якунлаган Уго Льорис Франция футбол федерацияси президенти Ноэль Ле Гренинг Зинедин Зидан ҳақида айтган сўзларига изоҳ берди.
Ле Гре аввалроқ Зиданнинг қаерда эканлиги унга аҳамият бермаслигини айтганди. Шунингдек, федерация президенти уни ҳеч қачон терма жамоа бош мураббийлигига олиб келмаслигини айтганди.
"Ле Гренинг бундай дейишига нима сабаб бўлганини билмайман. Зиданга ўхшаб Франция термасига жуда кўп нафи теккан футболчилар ҳурматга лойиқ. Дешам ва Зидан спортимизнинг икки йирик афсонаси ва бу каби гаплар футбол кишисига умуман ярашмайди. Биз бўлиниб кетмаслигимиз керак, балки Франция жамоаси атрофида бирлашишимиз зарур", - деди Льорис "L'Equipe" нашрига берган интервьюсида. Хабарингиз бор, кейинчалик Ле Гре 50 ёшли мутахассисдан узр сўраганди.
Аввалроқ ОАВда Зидан Франция терма жамоаси бош мураббийи сифатида Дидье Дешамнинг ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Фикрлар