Льорис "Лацио" таклифини рад қилди
"Тоттенхэм" вакили Уго Льорис фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин эди. Унга "Лацио"дан таклиф келди, лекин дарвозабон буни рад қилди, дея хабар бермоқда инсайдер Ди Марцио.
франциялик футболчининг "шпорлар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. Клуб янги посбон сотиб олгани сабаб, Льорис ўзига янги жамоа изламоқда.
Маълумот учун, Уго 2012 йилдан бери "Тоттенхэм" дарвозасини қўриқлаб келади. Унинг Францияга қайтиши мумкинлиги борасида ҳам миш-мишлар чиққанди.
Фикрлар