Льорис сафга қайтди

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби дарвозабони Уго Льорис жароҳатидан соғайиб сафга қайтди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки 31 ёшли франциялик футболчи сон мушакларидан жароҳат олиб, деярли бир ой майдонга туша олмаган эди. Энди Льорис бўлажак учрашувларда “шпорлар”га ёрдам бера олади.

Маълумот учун, Льорис жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 3та ўйинда майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 2та тўп ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!