Льорис Зидандан ўзиб кетди

Хабарингиз бор кеча Франция терма жамоаси Евро-2020 саралаши доирасида Молдовага қарши баҳс олиб борди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу учрашув францияликлар посбони Уго Льорис учун терма жамоа сафидаги 109-ўйин бўлди. Эътиборлиси, 32 ёшли дарвозабон бу борада афсонавий Зинедин Зиданни (108) ортда қолдиришга эришди ва Франция терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхатида 4-ўринга кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!