Лучано Спаллетти:
Ads

Миланнинг "Интер" клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти жамоасининг айни дамда инқироз кўчасига кириб қолгани ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Ҳа, охирги учрашувда биз ўтказиб юборилган голдан сўнг асабийлашдик, лекин ўйиннинг қолган қисмини ишончли ўтказдик ва уч очкога муносиб эдик. “Интер” бунданда яхшироқ ўйнаши мумкин, аммо битта ўйиндаги муваффақиятсизлик сабаб жамоанинг инқирозга тушиб қолган дейиш нотўғри. Жамоанинг сўнгги натижалари яхши бўлмади, аммо биз вазиятни тўғрилаш устида ишлаяпмиз”, - дейди Спаллетти.

Эслатиб ўтамиз, “нерадзуррилар” сўнгги 7та ўйиннинг фақат 1тасида ғалаба қозонишди ҳолос.