Луис де ла Фуэнте: "Ямал "Реал"га нисбатан ҳурматсизлик қилмоқчи бўлмаган"
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте "Барселона" вингери Ламин Ямалнинг "Реал" ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг 10-туридаги "Эл-класико" олдидан Ямал "Kings League" стримида мадридликлар ҳақида: "улар доимо айёрлик қилади ва шикоят қилади", – деган эди.
– Ламин Ямалнинг "Реал" ҳақидаги гаплари ҳурматсизлик эмасми?
– Мен учун ҳурмат – муҳокамага ярамайдиган тушунча. Ҳурмат орқали биз ҳар қандай нарсани, жумладан муносабатларни ҳам қуришимиз мумкин. Сўзлар билан эҳтиёткор бўлиш керак, чунки баъзан улар контекстдан узилиб, аслидагидан кўра каттароқ маъно касб этади. Одамни хафа қилмаслик учун эҳтиёткор бўлиш зарур. Ҳурматсизлик қилмасдан ҳам кўп нарсани айтиш мумкин.
Бу Ламин гаплари ҳурматсизлик қилганини англатмайди, мен бунга ишонмайман. Эҳтимол, бу фикрни билдириш вақтини тўғри танланмаган. Яна бир бор таъкидлайман – контекст, овоз тони ва вазият жуда муҳим. Баъзан сўзлар ҳазил сифатида айтилади, лекин бу ҳазил ҳамма томондан яхши қабул қилинмайди, – деди де ла Фуэнте.



Фикрлар