Луис Энрике дунёнинг энг кучли терма жамоасини бошқариши мумкин

Бразилия терма жамоаси Титенинг истеъфосидан сўнг янги бош мураббий қидирмоқда. Мутахассис Қатардаги муваффақиятсизликдан сўнг ўз лавозимини тарк этган эди.

Globo Esporte нашри хабарига кўра, Титенинг эҳтимолий ворислари рўйхатида Испания терма жамоасининг собиқ устози Луис Энрике ҳам бор. Бу лавозимга испанияликдан ташқари францияцлик Зинедин Зидан ва германиялик Томас Тухел даъвогарлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2022да чорак финалга қадар етиб борган ва ушбу босқичда Хорватияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлган эди.

Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси янгиланган ФИФА рейтингида 1-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!