Луис Энрике ҳайдаётган футболчини Мбаппе олиб қолмоқчи

ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратининг жамоадаги келажаги мавҳумлигича қолмоқда. Клуб раҳбарияти италиялик футболчининг кетишини истаётган эди.

Луис Энрике ПСЖга бош мураббий бўлганидан кейин 30 ёшли ярим ҳимоячининг иши юришмай қолди. Испаниялик мутахассис Маркони ўйинлар қайдномасига ҳам киритмаяпти.

Шунга қарамай, таркиб ишларига аралашишни яхши кўрадиган Килиан Мбаппе бош мураббийга қарши чиққан ҳолда, Верраттининг жамоада қолишини таъкидламоқда.

Верраттининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этади. Тажрибали ўйинчига Европадан таклиф деярли йўқ. Унга Саудия Арабистонининг “Ал-Араби”, “Ал-Аҳли” ва “Ал-Ҳилол” каби жамоалари қизиқиш билдиряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!