Луис Энрике Испания терма жамоасига қайтадими?

Испания терма жамоаси бош мураббийи Роберто Морено агар Луис Энрике қайтишни истаса ўрнини бўшатиб беришга тайёрлигини айтди:

«Агар Луис қайтишни хоҳласа мен бажонидил ўрнимни бўшатиб бераман. Биз у билан қалин дўстмиз ва мен учун дўстлик баридан устун».

Шунингдек, Морено терма жамоанинг Евро-2020 доирасида Руминия ва Фаррер оролларига қарши ўтадиган учрашувларига ҳам тўхталиб ўтди:

«Биз ғоятда оғир ҳафтани ўтказдик. Юз берган кўнгилсизлик барчамизни қайғуга солди. Аммо, жамоа билан қўлимиздан келганча олдиндаги ўйинларга тайёрландик».

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!