Луис Энрике кейинги “Олтин тўп”ни ким олишини айтди
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг бешинчи турида мусобақанинг амалдаги ғолиби “Пари Сен-Жермен” ўз майдонилда “Тоттенхэм”ни 5:3 ҳисобида мағлуб этди.
Парижликларнинг ғалабасида рақиб дарвозасини уч марта ишғол қилган Витинья муҳим роль ўйнади.
ПСж бош мураббийи Луис Энрике кейинги “Олтин тўп” соврини айнан португалиялик ярим ҳимоячига топширилишига умид билдирди.
- Витинья ҳар доимгидек ажойиб ўйин намойиш қилди. У кейинги “Олтин тўп” соҳиби бўлишига умид қиламан, - деди Луис Энрике.
Витинья жорий мавсум барча турнирларда 25 учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига ўнта голли пас узатди.



Фикрлар