Луис Энрике: Мбаппега ўхшаган ўйинчининг ваколати мураббийникидан катта

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Франция кубогининг 1/32 финалида ҳаваскор жамоа – “Ревель”га қарши баҳсда Килиан Мбаппени нега асосий таркибда майдонга туширганига изоҳ берди.

Бу баҳсда парижликлар рақиб дарвозасини жавобсиз тўққиз маротаба ишғол қилди ва голлардан учтасини Килиан Мбаппе урди.

- Килиан шу учрашувда ўйнашни истади.  Мбаппе майдонга тушишни хоҳладими, қаршилик қилиб бўлмайди.

Бунақа футболчилар бош мураббийга қараганда кўпроқ ваколатга эга бўлади. Мбаппе майдонга тушса, ҳамма – ходимлар, мухлислар ҳатто рақиблар ҳам баҳра олади, - деди Луис Энрике.

Ўйинда хет-трикка эришган Килиан Мбаппе ПСЖ тарихида Франция кубогида энг кўп гол урган футболчи сифатида рекорд ўрнатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!