Луис Энрике Мбаппенинг “чойхона”сига келмади, борганлардан иккитасини жамоадан четлатди
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг хайрлашув зиёфатига бормаган клубнинг ягона вакили бўлди.
Le Parisien нашрининг маълум қилишича, испаниялик мутахассис зиёфатнинг эртасига унда иштирок этган икки ўйинчини жамоа машғулотларидан четлатган. Бу футболчилардан бири асосий таркиб вакили экани айтилмоқда.
Европа матбуоти Луис Энрике ва Килиан Мбаппенинг ўзаро муносабати яхши эмаслиги, мавсум давомда улар жанжаллашгани ҳақида ёзмоқда.
25 ёшли ҳужумчи ПСЖдан кетишини расман эълон қилган ва катта дастурхон ёзиб, хайрлашув маросимини ташкил қилган эди.
Гарчи ҳали эълон қилинмаган бўлса-да, Мбаппе фаолиятини “Реал”да давом эттириши кутилмоқда. Клиан 30 июнга қадар шартнома бўйича ПСЖ футболчиси ҳисобланади.
Фикрлар