Луис Энрике Мбаппенинг энг катта камчилигини айтди

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике ёзда “Реал”га ўтиб кетган Килиан Мбаппенинг ўйинида айрим камчиликлар борлигини айтди.

- Мбаппе ҳеч қачон ҳимояланмайди. Бу иш унга оғирлик қилади. Лекин у  мавсум давомида камида 25 та гол уради, 15 та голли пас узатади.

Шундай экан, ўйин тизимини унинг имкониятларига мослаштириш керак, - деди Луис Энрике.

25 ёшли франциялик ҳужумчи 2023-2024 йиллар давомида испаниялик мутахассис қўл остида тўп тепган ва Франция чемпионлигига сазовор бўлган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!