
Луис Энрике ПСЖнинг муваффақият сирларини очди
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике ўтган мавсумда жамоа қандай қийинчиликларни енггани ва келгуси мавсум режалари ҳақида гапирди.
2024/25 йилги мавсумда ПСЖ Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, Франция чемпиони бўлди ва мамлакат кубогини қўлга киритди.
"Чемпионлар лигасининг дастлабки уч-тўрт учрашувида биз чегарада юргандек бўлдик, гарчи кўпроқ очко олишга арзир эдик. Ҳолат ёмонлаша бошлади, ишонч пасайди. Барчаси футболчиларнинг садоқати туфайли ўзгарди. Биз имконият яратиб, гол уролмаётганимизга эътибор қаратдик ва “Нега жарима майдонида энг яхши ўйнайдиган футболчини топишга эътибор қаратмаймиз?” деган савол туғилди. Шундан кейин статистикамизнинг ўзгарганини кўрдик, ғалабалар кетма-кет кела бошлади, ишонч қайта тикланди ва худди ўша жамоа енгишда қийинчиликка дуч келмасдан ўйинларда устунлик қила бошлади.
Франция кубоги ва Чемпионлар лигаси финали олдидан икки ҳафта хавотирдаман. Мақсадимиз — ўйинга тинч, ортиқча ҳис-туйғусиз чиқиш, чунки биз атрофимиздаги мухлислар қўллаб-қувватлаётган ва руҳлантираётган ҳолатда эдик. Ҳар нарсанинг ортиқчаси ёмон. Биз аллақачон 100% куч билан ўйнашимизни билардик, лекин бу ҳам ёмон. Шунинг учун ўйинчиларга: “105% куч билан ҳаракат қиламиз, 120% эмас, чунки бундай ўйин сизни бўғиши мумкин” дедим. Бу алоҳида ўйинлар бўлиб, унда ҳаяжон сезиларли даражада бўлади ва футболчилар бу вазиятда ажойиб иш қилишди.
Янги мавсумда мақсадимиз — янада кучайиш. Совринлар масаласида бу қийинроқ бўлади, аммо футбол жиҳатидан ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояда яхшиланишимизга ишонаман. Ҳар бир соврин учун курашамиз. Улардан барчасини ютолишимизга ишонамиз ва бундай ютуқ яна тарихга киришимиз, биз учун катта мотивация бўлади", — дея ўз фикрларини билдириб ўтди парижликлар мутахассиси.
Эслатиб ўтамиз, 13 август куни ПСЖ УЕФА Суперкубок баҳсида "Тоттенхэм"га қарши майдонга тушади. Учрашув Италиянинг Удинезе шаҳридаги “Фриули” стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар