Луис Энрике яна Испания терма жамоасига қайтиши мумкин

"Барселона" клуби собиқ бош мураббийи Луис Энрике яна Испания терма жамоасига қайтиши мумкин.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра Испания футбол федерацияси 49 ёшли мутахассисни яна терма жамоа бошқарувига қайтариш масаласини жиддий кўриб чиқмоқда. Маълумотларга қараганда Испания терма жамоаси Евро-2020 да айнан Энрике қўл остида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике Испания терма жамоаси бошқарувини 2018 йилнинг ёзида ўз қўлига олган ва 2019 йил ёзида ўз хоҳишига кўра (қизининг вафотидан сўнг) ишдан кетган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!